Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дилёр Ҳакимов Нидерландия қиролига ишонч ёрлиқларини топширди
2019 йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси элчиси (қароргоҳи Брюссель шаҳрида) Дилёр Ҳакимов Нидерландия қироли Уиллиам-Александрга ишонч ёрлиқларини топширди.
ТИВ хабарига кўра, маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Нидерландия ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинган.
Нидерландия қироли Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ўз ҳурматини изҳор этар экан, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни юксак баҳолади, дейилади хабарда.
Суҳбат чоғида Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигини фаоллаштириш, Орол денгизи қуриши оқибатларини камайтириш ҳамда Афғонистонда тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликни таъминлашга қаратилган саъй-ҳаракатлари таъкидланди.
Нидерландия раҳбари икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар, хусусан, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, илғор технологиялар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада кенгайтириш ва чуқурлаштириш учун катта салоҳият мавжудлигини таъкидлаган.
Қирол Уиллиам-Александр Голландия компанияларининг Ўзбекистонга иккинчи савдо миссиясини ташкил этилишини мамнуният билан қўллаб-қувватлади ва икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасидаги алоқалар ўзаро манфаатли муносабатларни янада ривожлантириш учун янги имкониятлар очишини таъкидлади, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
10:03 / 12.06.2026
Илон Маск 55 миллиард долларлик Terafab лойиҳасини илгари сурмоқда
22:32 / 09.06.2026
Нидерландия билан ўйин ишонч берди: Ўзбекистон ЖЧга тайёр экан!
19:11 / 08.06.2026
Ўзбекистон ва Нидерландия миллий жамоалари бир кунда иккита ўйин ўтказади
17:17 / 07.06.2026