Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Макрон: Трамп дунё қоидаларини бузмайди
Фото: l'express
АҚШ президенти Дональд Трамп дунё қоидаларини бузмайди, деб ҳисоблайди Франция етакчиси Эммануэль Макрон. Corriere della Sera газетаси шу ҳақда хабар берди.
"Трамп дунё, шу жумладан эркин савдо соҳасидаги қонун-қоидаларини бузмайди. У қандайдир икки томонлама келишувларни қайта кўриб чиқиши мумкин, лекин кўп томонлама битимларини ҳурмат қилади. Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари муҳокама қилинмайди", - деди Макрон.
У шунингдек Америка президентини қатъий ва кучли шахс сифатида эътироф этди. "Шу билан бирга у очиқ ва прагматик ҳамдир. Эшита олувчи ва тўғрисини гапирувчи ҳақиқий реалист", - деди Франция президенти.
Макроннинг сўзларига кўра, Таорминдаги G7 саммитида демократия етакчилари қадриятлар жамияти қандай бўлишини намоён қилишди, Трамп ҳам бунинг бир бўлагидир.
"У четда турмайди, у ўз ролини бажаради", - дея таъкидлади французлар раҳбари.
27 май куни Италиянинг Таормин шаҳрида "Катта еттилик" саммити бўлиб ўтди.
Мавзуга оид
00:18 / 18.11.2022
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Францияга боради
13:48 / 04.05.2022
Макрон ва Путин икки соат давомида телефонда гаплашди
07:45 / 11.04.2022
Франциядаги сайлов натижалари маълум: Иккинчи турга Макрон ва Ле Пен ўтди
15:31 / 10.04.2022