21:34 / 28.05.2017
6620

"Сельта"га янги бош мураббий тайинланди

"Барселона" клуби бош мураббийи Луиса Энрике ёрдамчиси Хуан Карлос Унсуэ "Сельта"га бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. 

50 ёшли Унсуэ бу лавозимда "Сельта"ни 2014 йилдан бери бошқариб келган ва клуб билан шартномани узайтиришни истамаган Эдуардо Бериццонинг ўрнини эгаллади. Унсуэнинг клуб билан шартномаси 2 йилга мўлжалланган.

Аввалроқ испан ОАВ Унсуэни кейинги мавсумгача "Барселона"ни бошқарадиган бош мураббий лавозимига асосий номзодлар қаторида келтираётганди.   

Top