GM Uzbekistan янги шартномалар тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди
GM Uzbekistan 2017 йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни беришни вақтинчалик тўхтатди. Бу ҳақда компаниянинг Facebook’даги расмий саҳифасида хабар берилди.
«Ҳурматли истеъмолчилар! GM Uzbekistan АЖ томонидан автомобиллар қолдиқларини инвентаризация қилиниши муносабати билан, 2017 йилнинг 29 майидан 31 майигача янги шартномаларни тузиш ва автомобилларни бериш вақтинчалик тўхтатилади», - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, инвентаризация якунлангандан сўнг, тўланган шартномалар бўйича автомобилларни, тузилган шартномаларда кўрсатилган нархларда етказиб бериш амалга оширилади. Харидор томонидан шартномада кўрсатилган автомобиль нархининг олдиндан тўланиши белгиланган минимал қиймати (85%) ёки тўлиқ қиймати тўланган ҳолатда, автомобил нархи тўланган ҳисобланади.
Аввалроқ 1 июндан бошлаб "GM Uzbekistan" барча автомобиллари сўмда сотилиши йўлга қўйилиши ҳақида хабар бергандик.
Шунингдек, GM Uzbekistan компанияси ўзи ишлаб чиқараётган бир қатор автомобилларнинг нархларини ошириши, бу ҳақда вазиятдан хабардор манбалар маълум қилгани ҳақида ҳам маълум қилинганди.
Мавзуга оид
12:54 / 05.10.2024
Ҳиндистонлик эркак ноодатий автомобиллар коллекцияси билан Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
17:58 / 01.09.2023
Santa Fe’дан Traverse’гача — дунё автомобиль бозорида тақдим этилган сўнгги кроссоверлар
19:24 / 15.08.2023
Импорт автомобилларнинг фақат расмий дилерлар томонидан сотилиши талаби бекор қилинди
19:06 / 28.07.2023