Панама собиқ диктатори Мануэль Норьега вафот этди
Панама собиқ диктатори Мануэль Норьега касалхонада 83 ёшида вафот этди. У миядаги ўсимтани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётидан ўтказилганди, деб хабар бермоқда Франс Пресс Панама ҳукумати вакилига асосан.
"Мануэль Норьега бугун кечаси вафот этди", - дея маълум қилди Панама ҳукумати вакили Мануэль Домингес.
Март ойида Норьеганинг қизи Таис отаси ўсимтани олиб ташлаш бўйича жарроҳлик амалиётидан сўнг оғир аҳволда қолаётгани ҳақида хабар берганди.
Норьега 1990 йилда Американинг Панамага бостириб кириши вақтида ҳибсга олинганди, 1992 йилда эса товламачилик ва порахўрлик учун 40 йиллик қамоққа ҳукм этилди. Кейинчалик Норьеганинг муддати ўзини яхши тутгани сабаб қисқартирилди – аввалига 30 йилга, кейин эса 17 йил ва олти ойгача. Шундан сўнг Норьегани Францияга жазо муддатини ўташ учун топширишди, у бу давлатда кокаинни етказиб беришдан олинган 2,3 миллион евро даромадни ювганлик бўйича суд қилинганди, бироқ кейинчалик у яна Панамага қайтарилди.
Мавзуга оид
01:17 / 21.08.2024
Панама АҚШ томонидан молиялаштириладиган рейслар орқали мигрантларни қайтаришни бошлади
10:36 / 09.04.2024
Панамада «Панама ҳужжатлари» иши бўйича суд бошланди
13:33 / 30.11.2021
Ўзбекистон Панама билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
20:31 / 30.09.2021