Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда диний байрамдан кейин 9 киши ҳалок бўлди
Фото:Flickr / meg and rahul
Ҳиндистоннинг Мегхалая штатида ибодатдан кейинги байрамдан сўнг 9 киши ҳалок бўлди, 200 дан кўпроқ киши овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда Indian Express нашри хабар бермоқда.
"Нонгкия қишлоғида овқатдан заҳарланишдан 8 киши, жумладан 7 нафар балоғатга етмаганлар ҳалок бўлди", деб маълум қилди округ полиция комиссари ўринбосари. Маълум қилинишича, одамлар гуруч ва чўчқа гўшти истеъмол қилишган.
Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги мансабдор шахснинг маълум қилишича, яна бир ўсмир 29 май куни Умснинг шаҳрида ҳалок бўлган.
Нашр маълумотларига кўра, яқин атрофдаги қишлоқлардаги 200 га яқин одам шифохонага ётқазилган. Одамларнинг заҳарланишига сабаб бўлган таом намуналари Гуахати шаҳридаги тиббий лабораторияга юборилган.
Мавзуга оид
13:09 / 09.02.2026
Ҳиндистон заводлари АҚШ билан келишув учун Россия нефтидан воз кечмоқда
21:26 / 07.02.2026
Энг кўп гуруч истеъмол қиладиган мамлакатлар маълум қилинди
12:27 / 06.02.2026
Ўзбекистон Ҳиндистондан айрим товарлар импортини вақтинча чеклади
15:33 / 05.02.2026