Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Порту» Касильясни бошқа жамоаларга таклиф қилмоқда
«Порту» дарвозабони Икер Касильяс фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин. RMC хабарига кўра, 36 ёшли футболчи билан «Марсель» бир йиллик шартнома тузишга тайёр.
«Провансаллар» спорт директори Андони Субисаррета унга «1+1» кўринишида шартнома таклиф этмоқчи. Шу билан биргаликда Стив Манданда «Кристал Пэлас»дан «Марсель»га қайтарилиши ҳам мумкин.
Бундан аввалроқ «Порту» Касильяс хизматларини «ПСЖ»га таклиф этганди. Парижликлар жамоасида яқин вақтлар ичида «Порту»нинг собиқ спорт директори Антеро Энрике иш бошлаши кутилмоқда. Айнан у Касильяснинг «Реал»дан «Порту»га трансфер қилинишида бош-қош бўлганди.
Лиссабонликлар жамоасининг испаниялик дарвозабон билан амалдаги шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар тузилган.
Мавзуга оид
09:38 / 11.08.2025
Янгиларнинг голлари, баҳсли қарор ва сенсация. «Ливерпул» мавсумни мағлубият билан бошлади
11:38 / 15.03.2023
Ҳоланд бир соатда беш гол урди. ЕЧЛда кун ўйинлари
03:16 / 23.02.2023
ЕЧЛ. «Ман Сити» Лейпцигда дуранг ўйнади, Лукаку «Интер»га ғалаба келтирди
14:02 / 22.11.2021