Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Баҳрайнда мамлакатдаги ягона ноҳукумат газетаси ёпилди
Баҳрайн ҳукумати мамлакатдаги ягона ноҳукумат газетаси Al-Wasat’нинг фаолиятини тўхтатди. Бунга эса нашрда Баҳрайн ҳақида номақбул маълумот берилгани сабаб бўлган. Бу ҳақда Баҳрайннинг BNA ахборот агентлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, нашр "жамиятга нифоқ солувчи ва Баҳрайн қироллигининг бошқа давлатлар билан муносабатларига путур етказувчи" мақолани чоп этган.
BNA қўшимча маълумот бермаган ва нашрни ёпиш ҳақидаги қарор унинг 4 июндаги сонининг 19-саҳифасида чоп этилган мақоладан кейин қабул қилинганини таъкидлаб ўтган.
Мавзуга оид
13:12 / 09.03.2026
Баҳрайндаги энг йирик нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди
10:51 / 02.03.2026
Иордания ва Баҳрайнда бўлган фуқароларга хавфсизлик бўйича тавсиялар берилди
18:16 / 31.10.2025
Ўзбекистон ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида тарихий натижани қайд этди
22:44 / 24.10.2025