Ўзбекистон | 08:22 / 05.06.2017
15422
1 дақиқада ўқилади

Тоҳир Бахранов "Аэропорт" ассоциацияси президенти этиб сайланди

“Бухоро” халқаро аэропорти директори ва Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати аъзоси Тоҳир Бахранов МДҲ фуқаролик авиациясининг "Аэропорт" ассоциацияси президенти этиб сайланди.

Бахранов Москвадаги "Замонавий аэропортлар ва уларни ривожлантиришдаги энг янги тенденциялар" анжумани давомида ассоциация президенти этиб сайланган.

Тадбир иштирокчилари ассоциациянинг йиллик ҳисоботини кўриб чиқишди ҳамда раислик қилувчи янги таркибни сайлашди.

Сайловларга натижаларига кўра, “Бухоро” халқаро аэропорти директори Тоҳир Бахранов МДҲ фуқаролик авиациясининг "Аэропорт" ассоциацияси президенти этиб сайланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид