19:00 / 05.06.2017
6469

Трамп иммиграцион фармонни кўриб чиқишни тезлаштиришга чақирди

Фото: AP

АҚШ президенти Дональд Трамп қатор мамлакатлар фуқароларининг Америкага киришини тақиқлашни кўзда тутувчи иммиграцион фармони ҳимоясига чиқиш қилди, шу билан бирга ҳужжатнинг Олий судда кўриб чиқилишини тезлаштиришга чақирди. 

"Адлия вазирлиги Олий судда мамлакатга киришга тақиқловчи фармон тезкорлик билан кўриб чиқилиши ва бу борада янада қатъийроқ версияга эришиши керак", - деб ёзди у ўз Twitter'ида. 

Оқ уй раҳбари АҚШ мамлакатга кираётган шахслар текширувига кўпроқ эътибор қаратиши лозимлигини таъкидлади ва бу масалада судларнинг секин ишлаши ва сиёсийлашувини қоралади.

Top