Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ар-Риёдга ташрифи вақтида Қатар амири билан суҳбатлашган
Фото: Official White House Photo by Shealah Craighead
АҚШ президенти Дональд Трамп Ар-Риёдга ташрифи вақтида Қатар амири Тамир бин Ҳамад Ол Соний билан террорчиликка қарши кураш бўйича сермаҳсул музокаралар ўтказган. Бу ҳақда Оқ уйнинг расмий вакили Шон Спайсер маълум қилди.
"Президент Ар-Риёдга ташрифи вақтида Қатар амири билан жуда сермаҳсул музокара ўтказганди", деб айтди Спайсер ва музокараларда гап террорчиликни молиялаштиришга қарши кураш ҳақида кетганини қўшимча қилди.
Трамп май ойи охирида Саудия Арабистонига ташриф буюрганди. АҚШ, араб ва мусулмон давлатлари етакчилари Ар-Риёдда ўтган саммитда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан барча йўналишлар бўйича террорчиликка қарши курашиш зарурлигини тасдиқлашган ва бу ҳолатдан биринчи навбатда мусулмонлар жабр кўраётганини таъкидлаб ўтишган.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
10:29 / 12.08.2020
Трамп дунёдаги бош муаммони маълум қилди
07:30 / 11.08.2020