Жаҳон | 08:19 / 08.06.2017
9171
2 дақиқада ўқилади

Ироқ Курдистони мустақиллиги бўйича референдум ўтказишини эълон қилди

Фото: Reuters

Ироқ Курдистонида 2017 йил 25 сентябрда мухтор вилоятнинг мустақиллиги бўйича референдум ўтказилади. Бу ҳақда Ироқ Курдистони ҳукумати раиси Масъуд Борзонийнинг ёрдамчиси Ҳамин Ҳавромийга иқтибос келтирган ҳолда Iraqi News нашри хабар бермоқда

"Катта янгиликлар. Курдистоннинг мустақиллиги бўйича референдум 25/9/2017 да ўтади", деб ёзди Ҳавромий твиттерда.

Курдларнинг миллий-ҳудудий ўз-ўзини бошқариши учун курашига 4 та давлат: Туркия, Ироқ, Сурия ва Эрон қаршилик кўрсатиб келади. Курд миллий ҳаракатига энг кўп қаршилик Ироқда кўрсатилган, бироқ бу давлат 1970 йилда мамлакат ичида Курдистон вилоятини расмийлаштиришга мажбур бўлган. АҚШнинг Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайнни тўнтариш бўйича ҳарбий операциясидан кейин курдлар мухториятга эришишган ва бу 2005 йилда Ироқ конституциясида мустаҳкамланиб қўйилган. Бироқ ҳудуд расман Ироқ таркибида қолган. Ироқ Курдистони шу йиллар давомида Пешмерг – Саддам Ҳусайн вақтида яширинча ҳаракат қилган курд партизан отрядларидан тузилган  жанговар армияни шакллантириб мустақил давлат моделини қуриб келган.     

Ироқ Курдистони 2014 йилда Пешмерг ёрдамида нефть билан бой Киркук шаҳрини ИШИД жангариларидан тортиб олишга муваффақ бўлган. Натижада бунгача Ироқ ҳукуматига бўйсунган шаҳар курдлар бошқарувига ўтган. Энди агар Ироқ Курдистони мустақиллиги эълон қилинса, бу шаҳар Яқин Шарқда вужудга келадиган янги давлат таркибига киради. 

Мавзуга оид