Жаҳон | 10:22 / 08.06.2017
9303
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистон махсус хизмати ўзини портлатмоқчи бўлган худкуш террорчини қўлга олди

Фото: РИА "Новости"

Қирғизистон миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ходимлари халқаро террорчилик ташкилотига алоқадор бўлган ва ўзини ўзи портлатмоқчи бўлган худкуш террорчини қўлга олишди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берган.

«Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси аксилтеррорчилик тадбирлари давомида террорчилик хуружини амалга оширишга тайёргарлик кўраётган халқаро террорчилик ташкилоти аъзоси М.А.ни қўлга олди. У террорчилик ташкилоти раҳбарлари кўрсатмаси билан кишилар гавжум бўлган ерда ўзини портлатиши лозим бўлган», - дея хабарни келтиради РИА Новости.

Махсус хизматлар маълумотига кўра, жиноятчи «худкуш сифатида мина-портлатиш ва махсус мафкуравий тайёгарликдан ўтган».

Таъкидланишича, у қўлга олиш пайтида қўлбола портловчи қурилмани йиғаётган бўлган. Унинг уйидан қўлбола портловчи қурилма таркибий қисмлари, экстремистик адабиёт ва қурол-аслаҳа топилган.

Мавзуга оид