Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 07:25 / 08.06.2017
13593
1 дақиқада ўқилади
Трамп ва Қатар амири ўртасида мулоқот бўлиб ўтди
Фото: AP
АҚШ президенти Дональд Трамп Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда Al Jazeera телеканали хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, Трамп Форс кўрфази давлатларида юзага келган инқирозни ҳал қилишда ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилган.
Бир кун аввал Россия президенти ҳам Ол Соний билан суҳбатлашганди. Суҳбат давомида Путин Россиянинг инқирозли вазиятларни сиёсий-дипломатик йўллар билан ҳал қилиш тарафдори эканлиги бўйича қатъий позициясини тасдиқлаган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш