Жаҳон | 15:50 / 10.06.2017
5419
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Грузияга ядро таҳдидларини аниқлаш учун ускуналар тақдим этди

АҚШ Грузия ИИВга кимёвий, биологик, радиоактив ва ядро таҳдидларини аниқлашга имкон берувчи махсус ускуналарни етказиб берди. Бу ҳақда Грузия маҳкамаси сайтида хабар қилинган.

Ускуналар Грузия ИИВнинг алоҳида топшириқлар бўйича департаменти директори Миндия Лорткипанидзенинг АҚШ энергетика департаментининг ядро контрабандасини аниқлаш ва босиб туриш бўйича бўлинмаси минтақавий маслаҳатчиси Сандро Вольский билан учрашуви доирасида топширилди.

Учрашув давомида таҳдидларни аниқлаш ва бундай ҳодисалар натижасида етказилган зарарни камайтириш бўйича турли ускуналар ҳам намойиш этилди.

Томонлар кимёвий, биологик, радиоактив ва ядро таҳдидларини қисқартириш соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш масалалари ҳам муҳокама этишди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид