Жаҳон | 13:37 / 12.06.2017
3459
1 дақиқада ўқилади

Бельгия йил бошидан бери бошпана сўраганларнинг 74 фоизига рад жавобини берди

Фото: Fotolia

Бельгия жорий йил бошидан буён бошпана сўраб мурожаат этганларнинг 74,4 фоизига рад жавобини берди. Бу ҳақда қочқинлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар иши бўйича бош комиссариат душанба куни хабар қилди.

Муассаса “яхши ўйланган ёндашувни қўллаб, ҳимояга бўлган табиий эҳтиёжни ўрнатади ва бошпана олишни ўзга манфаатда фойдаланишнинг олдини олади”, - дея хабар берди журналистларга комиссариат вакили.

2016 йилда Бельгия бошпана сўраб мурожаат қилган 14 мингдан ортиқ инсонга қочқин мақомини берди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид