22:29 / 13.06.2017
69842

Интернетда афсонавий Брюс Лининг ҳақиқий беллашуви видеоси пайдо бўлди

Интернетда афсонавий Брюс Лининг аралаш жанг санъати (MMA) қоидалари бўйича ўтказган ҳақиқий жангининг ягона видеоси пайдо бўлди. Бу видеоролик YouTube’даги Bruce Lee Central каналида жойлаштирилган. 
  
Daily Mail нашри маълумотларига кўра, видео Ли Калифорнияда асос солган Джит Кун-До мактабида суратга олинган. Брюс Ли ўз шогирдлари билан мунтазам равишда жанг уюштириб турган. Видеода Лининг ўз шогирди Тэд Вонг билан жанги муҳрланган.

Ролик икки кун ичида 7 млн дан кўпроқ намойиш йиққан. Жангчиларда ҳимоя кийими ва ниқоблар бўлганига қарамасдан, Брюс Ли мухлислари уни унгагина хос бўлган ноёб кураш техникасидан таний олганлар.

Top