Жаҳон | 08:59 / 13.06.2017
32865
1 дақиқада ўқилади

Путин ота-онаси бошига тушган кўргилик ҳақида гапириб берди

Россия президенти Владимир Путин америкалик режиссёр Оливер Стоунга берган интервьюсида Иккинчи жаҳон уруши вақтида ота-онасининг бошига тушган кўргилик ҳақида гапириб берди. Путиннинг айтишича, унинг ота-онаси унгача икки фарзандини йўқотган. 

"Мен уларда кеч туғилган фарзанд бўлганман, улар менгача икки фарзандларини йўқотишган, уларнинг биридан уруш вақтида, Ленинград қамали вақтида айрилишган", деб ўз оиласидаги фожиа ҳақида гапириб берди Путин.

Путин отаси Иккинчи жаҳон урушидаги хизматини махсус бўлинмада бошлагани, сўнгра Ленинград фронтининг энг оғир қисмларидан бирига юборилгани ҳақида сўзлаб берди. 

Путин шу интервьюсида Россия кўплаб бошқа давлатлардан фарқли ўлароқ, ҳеч қачон бошқа давлатлар ички ишларига аралашмаслигини таъкидлаб ўтди.
 
12 июнда АҚШнинг Showtime кабель телеканалида Стоуннинг "Путин билан интервью" номли 4 серияли ҳужжатли фильми биринчи қисмининг илк намойиши бўлиб ўтди.

Мавзуга оид