Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳрига янги прокурор тайинланди
Фото: Бош прокуратура матбуот хизмати
Шерзод Облоқулов Тошкент шаҳар прокурори этиб тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
“Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг 2017 йил 12 июндаги буйруғига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Облоқулов Шерзод Соатқулович Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва “Прокуратура тўғрисида”ги Қонунига асосан Тошкент шаҳар прокурори лавозимига 5 йил муддатга тайинланди ва мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқланди”, - дейилади хабарда.
Шерзод Облоқулов 1980 йилда туғилган бўлиб, турли йилларда Бош прокуратурада прокурор ва бошқарма катта прокурори (2007−2011 йиллар), Навоий вилоятининг Хатирчи тумани прокурори (2011−2013) ва Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари (2013−2016) бўлиб ишлаган. Ўтган йилнинг мартидан Сирдарё вилояти прокурори лавозимини эгаллаб келаётганди.
Аввалроқ Тошкент шаҳар прокурори сифатида фаолият юритиб келган Ботир Қудратхўжаев Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимига тайинлангани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
16:18 / 07.03.2026
Тошкентда яна бир гуруҳ ёшлар ЙТҲ содир этди
14:12 / 07.03.2026
Тошкентда юздан ортиқ қувват-станция тармоқдан узилди. Муаммо нимада?
10:01 / 07.03.2026
Дубайдан Тошкентга авиақатновлар босқичма-босқич тикланмоқда
09:50 / 07.03.2026