Атамбоев Қирғизистонда энерголойиҳаларни амалга ошириш бўйича қатор кўрсатмалар берди
Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбоев Миллий энергетика холдинг компанияси раиси Ойбек Калиев билан учрашувда мамлакатдаги энергетика лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича қатор кўрсатмалар берди. Бу ҳақда Қирғизистон президенти девонининг ахборот сиёсати бўйича бўлими хабар қилган.
Давлат раҳбарига мамлакат энергетика тизимининг иситиш мавсумига тайёргарлиги бўйича ўтказилаётган комплекс ишлар ҳақида маълумот берилган.
Ойбек Калиевнинг президентга маълум қилишича, Бишкек шаҳридаги иссиқлик электр марказини ишга тушириш мўлжалланмоқда. У энергообъект қуввати ва маҳаллий кўмир билан ишлашда самарадорликни оширади. Шунингдек, у Токтогул ГЭСидаги реконструкция бўйича ишлар қандай кетаётгани ҳақида ҳам айтиб ўтган.
Мавзуга оид
22:01
Қирғизистонда ҳокимиятни эгаллашга тайёргарлик кўрган етти киши қўлга олинди
16:44 / 11.11.2024
Саудия тараққиёт жамғармаси Қирғизистонда 38 та мактаб қуриб беради
17:21 / 06.11.2024
Туркий давлатлар ташкилоти саммитида 8 та ҳужжат имзоланди
21:34 / 05.11.2024