16:29 / 21.06.2017
31890

Mirobod Elit - пойтахт марказида оилангиз учун муносиб совға

Пойтахтнинг қоқ марказида шинам ва кўркам хонадонга эга бўлишни истайсизми? У ҳолда Тошкентнинг Миробод туманида жойлашган кўп қаватли янги турар-жой мажмуаси энг муносиб танлов бўла олади.

Янги уй эгаларига ажойиб совға!

"Eastern Construction Group" компанияси Mirobod Elit хонадони эгаларига Hofmann брендининг 6та маиший техникасини совға қилади. Бу эса оилангизга янада қулайлик ҳамда енгиллик бағишлайди. 

Mirobod Elit -  9 қаватли элита уйлар мажмуи бўлиб, жаҳон тажрибасига таянган ҳолда бунёд этилган. Мазкур мажмуа уй-жой бозорида юқори сифатли хизматларни таъминлаб берувчи "Eastern Construction Group" қурилиш компанияси томонидан яратилган. 

Мазкур хонадонлардан бирига эга бўлган оила қуйидаги қулайликларга эга бўлади: 

1. Европа компанияларидан автоном иситиш тизими.
2. Ерости ва устки машиналар турар жойи. 
3. Базали рақамли телевидение ҳамда юқори тезликдаги интернет ўрнатилган. 
4. Ҳудуд кун-у тун қўриқланади ва назорат остида бўлади. 
5. Хавфсиз болалар майдончаси.
6. Тошкент марказида жойлашган мажмуа атрофида мактаб, болалар боғчаси, дўконлар, кўнгилочар боғлар, кафе ресторанлар мавжуд.

Бинода Швейцариянинг жаҳонга машҳур "Schindler" компанияси лифтлари ўрнатилган. Уларда 12 киши (1 тонна оғирликдаги юк) билан ҳаракатланиш мумкин. 

Тошкентнинг марказида қад ростлаган мазкур мажмуанинг ҳар бир хонадон дизайни ва ўлчами уй эгаларига кулайлик бағишлайди.
Шошилинг, ўзингиз ва оилангиз учун эртанги кунга ишонч ҳамда қулайлик совға қилинг.

Манзил: Ташкент, ул. Тараса Шевченко, 21
Tелефон: 233 1313; 233 33 30
Сайт: mirobodelit.uz
Instagram: @mirobodelit
Facebook: @EasternConstructionGroup

Реклама ҳуқуқи асосида

Top