Марғилонда Эркин Воҳидов ҳайкали ўрнатилади

Фото: Sputnik
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 7 декабрдаги «Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўзбек адабиётининг йирик вакили ижодий меросини кенг ўрганиш, унинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон бўйлаб Эркин Воҳидовнинг 80 йиллик юбилейи кенг нишонланди. Марғилон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғига Эркин Воҳидов номи берилиб, қайта реконструкция қилинмоқда. Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятига ташрифи доирасида ушбу боғ билан танишиб, турли кўрсатмалар берди, деб хабар берди ЎзА.
Истироҳат боғининг майдони 9 гектардан 16 гектарга етказилди. Боғнинг кириш қисмида ёзувчи-ижодкорлар хиёбони ташкил этиш, унга Эркин Воҳидовнинг ҳайкалини ўрнатиш кўзда тутилган.
Турли тадбирлар ўтказиладиган амфитеатр, ош маркази ва бошқа инфратузилма объектлари барпо этиш белгиланган. Эркин Воҳидов номидаги ёш ижодкорлар мактаби очилади. Бундан ташқари, боғда турли аттракционлар ўрнатилиб, бир неча чойхона аҳолига хизмат кўрсатади. Истироҳат боғига турли мевали ва манзарали дарахтлар, гуллар экилади.
Шавкат Мирзиёев қаҳрамон шоир номи билан аталадиган ушбу боғ ҳар томонлама мукаммал бўлиши, уни ёшлар маънавиятини юксалтирадиган масканга айлантириш, хиёбонга Эркин Воҳидовнинг энг сара шеърларидан намуналар ёзилган лавҳалар ўрнатиш зарурлигини таъкидлади. Бу ерга келувчилар Эркин Воҳидов шеърларидан баҳраманд бўлиб, маънавий оламини янада бойитиб олсин, деди давлат раҳбари.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00
-
"ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни автобусда ушлашган" – ҳодиса тафсилотлари
Ўзбекистон | 17:28
-
Жаҳон банки Ўзбекистонга 200 млн доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратади
Иқтисодиёт | 17:24
-
Путиннинг маслаҳатчиси СССР ҳуқуқий жиҳатдан ҳамон мавжуд эканини айтди
Жаҳон | 17:09
Мавзуга оид

19:45 / 06.02.2024
Электромобил тармоғини ривожлантириш чора-тадбирлари тақдимот қилинди

19:10 / 22.01.2024
Президентга спортдаги натижалар ва режалар бўйича ахборот берилди

19:05 / 22.01.2024
«Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази» ташкил этилади

09:47 / 19.01.2024