22:31 / 23.06.2017
93235

Бепарво она «Ўрикзор» бозорида болаларини автомашинаси ичида қаровсиз қолдирди

Фейсбукдаги «Водители ташкента» (DRIVERS.UZ) гуруҳида фойдаланувчи Баҳодир Азизов томонидан жойлаштирилган постда бугун Тошкент шаҳридаги «Ўрикзор» бозорида рўй берган бир воқеа ҳақида хабар берилмоқда.

Бозорга савдо учун келган она «Нексия» автомашинасида ўзининг икки фарзанди — 3 ва 5 ёшлар атрофидаги қизалоқларини эшикларни ёпиб қолдиради ва афтидан, улар ҳақида унутиб қўяди.

Бозорнинг машиналар автотураргоҳида ишловчи ходимлардан бири қизалоқларнинг машинада тинчгина ухлаб ётганига кўзи тушади, бироқ деразани чертганда улар реакция билдирмайди.

Бу ҳолатдан шубҳаланган ходим дарҳол милиция ва «тез ёрдам» чақиради, эшик очилиб, қизалоқлар чиқариб олиб, ўзига келтирилади. Бепарво она эса шундан кейин ҳам ярим соат ўтиб пайдо бўлади. Воқеа гувоҳлари онага танбеҳ бериб, ташланишади.

«Одамлар! Шундай вазиятларда эҳтиётроқ бўлинглар», деб тугатади пост эгаси ўз сўзларини.

Автомашина давлат рақамидан ҳайдовчи аёл Самарқанд вилоятидан эканлигини билиш мумкин.

Top