Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чарчоқдан қутилишнинг самарали усули айтилди
Фото: Reuters
Қиролича Мария номидаги Лондон университети олимлари доимий чарчоқдан халос бўлишнинг самарали усулини маълум қилишди. Тегишли тадқиқот The Lancet журналида эълон қилинди, деб хабар бермоқда The Telegraph.
Доимий чарчоқ синдроми билан курашда тез-тез жисмоний тарбия билан шуғулланиш кўмак беради. У ўртача доимийликда бўлиши лозим.
Муаллифлар бундай хулосаларга 12 ҳафта давомида 200 кишининг соғлигини кузатиб келишган. Бу инсонлар депрессия ва уйқусизликка қарши дорилардан ташқари, жисмоний тарбия билан ҳам шуғулланишган. 100 кишидан иборат бўлган назорат гуруҳи билан таққослаганда, тахминан 40 инсоннинг ҳолати яхшиланган.
Доимий чарчоқ синдроми асаб тизимидаги муаммолар билан боғлиқ, у ҳаттоки узоқ муддатли ҳордиқдан кейин ҳам йўқолмайди. Асосан ривожланган давлатларда кенг тарқалган, минг кишидан етти нафарида шундай ҳолат кузатилади.
Мавзуга оид
02:09 / 09.03.2026
Тадқиқот: ўсмирлар тобора камроқ ухламоқда
07:23 / 07.02.2026
Рейтинг: тадқиқот ва ишланмаларга энг кўп пул сарфлайдиган давлатлар
22:17 / 23.01.2026
Олимлар видеоўйинлар ва ижтимоий тармоқларнинг ўсмирлар руҳиятига зарарини рад этди
17:19 / 20.01.2026