23:56 / 23.06.2017
5544

Трамп АҚШда араб мамлакатлари раҳбарлари иштирокида саммит ўтказмоқчи

Фото: Getty Images

АҚШ президенти Дональд Трамп Қўшма Штатларда араб давлатлари раҳбарлари иштирокида саммит ташкиллаштириш имкониятини кўриб чиқмоқда. У томонларни келишмовчиликларни четга суриб, терроризмга қарши курашишда бирлашишга чақирмоқчи. Fox News телекомпанияси жума куни шу ҳақида хабар берди

Манбага кўра, Трамп 1978 йилда АҚШ президентининг Кэмп-Дэвидда - шаҳар ташқарисидаги қароргоҳида бўлиб ўтган саммитга ўхшаш учрашувни ташкиллаштирмоқчи - ўша учрашув якунларига кўра, Исроил ва Миср ўртасида дастлабки келишув имзоланган ва бу икки давлат ўртасидаги тинчлик тўғрисидаги битим учун асос бўлиб хизмат қилган.

Президент қатор араб давлатлари ва Қатар ўртасида жиддий келишмовчиликлар авж олган бир пайтда уларнинг барини бир стол атрофига тўпламоқчи ва уларни минтақадаги барқарорлик учун бирлашишга ундамоқчи. "Ҳозир Кэмп-Дэвиднинг айни вақти, деган газетанинг Оқ уйдаги манбаси. -  Биз 40 йилдан буён бу каби ўхшаш воқеаларга гувоҳ бўлмадик ва айни дамда президент шундай режалар тузмоқда".

Саммитнинг тахминий муддати ҳам маълум қилинмаган. Манбага кўра, бу борада муҳокамалар давом этмоқда.

Top