Жаҳон | 12:16 / 24.06.2017
6303
1 дақиқада ўқилади

Хитойда юз берган кўчкидан сўнг 141 киши бедарак йўқолди

Фото: Синьхуа

Хитойнинг Сичуань вилоятида рўй берган кўчки оқибатида 141 киши бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда. Бу ҳақда «Синьхуа» маҳаллий ҳукуматга асосан хабар берди.

Кўчки Сичуань вилоятидаги Маосянь уездида содир бўлган, натижада тупроқ остида 46 та уй қолиб кетган, уларнинг ичида 141 киши бўлган. Шунингдек, кўчки 2 км.лик ҳудудни босиб қолган. 

Воқеа жойида тахминан 300 нафар қутқарувчи ишламоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид