Жаҳон | 11:17 / 26.06.2017
12610
1 дақиқада ўқилади

ФХХ: Жиноятчилар Петербургдаги терактга тайёргарлик кўришда Telegram’ни ишлатишган 

Санкт-Петербург метросидаги терактга тайёргарлик кўришнинг барча босқичларида худкуш, унинг шериклари ва хорижий куратори Telegram мессенжеридан фойдаланган. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизмати хабар берди.

«Россия ФХХ Санкт-Петербург шаҳри метрополитенида 3 апрель куни юз берган терактни суриштириш давомида худкуш-террорчи, унинг шериклари ва хорижий куратори террорчилик хуружига тайёргарлик кўришнинг барча босқичида Telegram мессенжеридан фойдалангани ҳақида ишончли маълумот олди», - дея хабардан иқтибос келтиради РИА Новости.

Маҳкамадан таъкидлашларича, Россия ҳудудидаги террорчилар бир-бирлари ва хорижий кураторлари билан алоқаларда Telegram мессенжеридан фаол тарзда фойдаланишади.

Мавзуга оид