26 июнда Мўғулистонда президентлик сайловлари муносабати билан овоз бериш участкалари очилди.
Маълум қилинишича, маҳаллий вақт билан соат 07:00да бутун мамлакат бўйлаб 1983 та сайлов участкаси очилди. Уларда 1,978 млн киши овоз бера олиши мумкин.
Овоз бериш соат 22:00да якунланади.
Президент лавозими учун Мўғулистон халқ партиясидан Миеэгомбин Энхболд, Демократик партиядан Халтмаагийн Баттулг ва Мўғулистон халқ-инқилоб партиясидан Сайнхуугийн Ганбаатар кураш олиб борадилар.
Агар номзодлардан бирортаси 50 фоиздан кўпроқ овоз тўплай олмаса, сайловларнинг 2-босқичи бўлиб ўтади.