Жамият | 23:22 / 26.06.2017
13016
2 дақиқада ўқилади

Time нашри интернетдаги энг нуфузли одамлар кимлигини маълум қилди 

АҚШнинг ҳафталик Time журнали АҚШ президенти Дональд Трамп ва Суриянинг Ҳалабидан бўлган блогер қиз Бана Алебедни интернетдаги энг эътиборли одамлар деб топди.

Трамп твиттердаги саҳифасида мунтазам хабарлар чоп этиши туфайли нашрнинг "Интернетдаги 25 нафар энг нуфузли одамлар" рўйхатига етакчилик қилмоқда.  Нашрнинг таъкидлашича, баъзи ҳолларда Трампнинг хабарлари унинг "президентлигига путур етказади".

"Бироқ якунланмайдиган драма ёки у эвазига Трамп ҳозирда твиттерда энг кўп обуначиларга эга бўлган жаҳон етакчиси ҳисобланади, бу эса унга ўз фикрларини ўз шартлари асосида самарали етказиш имконини беради", деб ёзмоқда нашр.

Ҳалаблик қизча ҳам твиттердаги хабарлари сабабли машҳурликка эришган. Журналнинг ёзишича, қизнинг хабарлари туфайли "кўпчилик журналистлар Сурияга боролмаётган бир пайтда бутун дунё Суриядаги урушнинг даҳшатлари ҳақида хабар топди". Ўтган йил декабрда қиз ота-онаси билан Ҳалабни тарк этиб, қочқин сифатида Туркияга кўчиб ўтди.

Журнал талқинига кўра интернетдаги энг эътиборли одамлар рўйхатидан шунингдек россиялик мухолифатчи Алексей Навальний, британиялик ёзувчи Жоан Роулинг, америкалик қўшиқчилар Кети Перри ва Рианна ҳам жой олди.

Мавзуга оид