19:45 / 27.06.2017
10054

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июндаги ПҚ-3090-сон қарорига мувофиқ Баҳодир Маҳмудович Низомов Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти расмий сайтида хабар берилган.

Шу муносабат билан Баҳодир Низомов Ўзбекистон Меҳнат вазири ўринбосари лавозимидан озод этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг 23 майдаги фармонига асосан Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги сифатида қайта ташкил этилганди.

Top