Ўзбекистон | 16:00 / 29.08.2022
8225
2 дақиқада ўқилади

Жорий йилнинг июль-август ойларида хориждан қайтган 1418 нафар фуқаро қурилиш объектларига ишга жойлаштирилди

Фото: Меҳнат вазирлиги

Бугунги кунда хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимизга ҳар томонлама кўмак бериш, уларнинг иш ва яшаш шароитларини яхшилаш, оилаларидан хабар олиш, меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг эса ички меҳнат бозорида бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фото: Меҳнат вазирлиги

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг вилоятлардаги бошқармалари ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ҳудудлардаги филиаллари билан ҳамкорликда хорижда турли соҳаларда ишлаб, малака орттириб қайтган юртдошларимизни Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги йирик қурилиш объектлари ва бошқа соҳаларга ишга жойлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.

Фото: Меҳнат вазирлиги

Қурилиш соҳасини оладиган бўлсак, жорий йилнинг июль-август ойларида масъуллар томонидан республика бўйича 277 та қурилиш корхоналари ва қурилиш соҳасидаги лойиҳа раҳбарлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, 5030 та бўш иш ўринлари аниқланди. Хусусан, 952 нафар бетончи, 88 нафар пайвандчи, 883 нафар ғишт терувчи, 1104 нафар сувоқчи-бўёқчи, 152 нафар сантехник, 96 нафар арматурачи, 169 нафар электрик, 224 нафар пардозловчи ҳамда 1362 нафар бошқа турли касб эгаларига бўлган талаб аниқланган.

Фото: Меҳнат вазирлиги

Бўш иш ўринларига 1418 нафар хориждан қайтиб келган фуқаролар ишга жойлаштирилди. Айни пайтда ушбу масала бўйича ишларни тизимли равишда йўлга қўйиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Фото: Меҳнат вазирлиги

Бунда, хориждан қайтиб келган фуқаролар билан манзилли ишлаш, тегишли сўровномалар ўтказиш орқали қурилиш соҳасида ишлаб келган, малакали мутахассисларни аниқлаб уларни йирик қурилиш объектларига суҳбат асосида ишга жойлаштириш тадбирлари ташкиллаштирилмоқда.

Фото: Меҳнат вазирлиги

Шунингдек, Ўзбекистонда қурилиши соҳасида ишлаш истагидаги меҳнат миграциясидан қайтган фуқаролардан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва унинг ҳудудий филиалларига мурожаат қилиш сўралган.

Мавзуга оид