14:13 / 28.06.2017
14281

МРБ собиқ ходими Америка ОАВнинг “сири” ҳақида гапириб берди

Фото: AP

Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Жон Кириаку нима учун Америка ОАВ АҚШ президенти Дональд Трампнинг “Россия билан алоқалари” мавзусини четга суриб қўйиш ниятида эмаслигини айтиб ўтди. У бу ҳақда RT’га интервьюсида маълум қилган.

Кириакунинг сўзларига кўра, разведка ҳамжамиятида “Россия аралашуви” борасида ҳеч қандай далилларнинг йўқлиги, бироқ, Америка телеканаллари ва нашрлари учун бу аҳамиятсизлиги ҳақида гапиришмоқда.

"Америка ОАВнинг кичик сири шундан иборатки, улар бир аравада, уларнинг барига йирик компаниялар эгалик қилади. Ҳамда уларнинг ҳаммаси молиявий кўрсаткич борасида бош қотиради", - дея таъкидлаб ўтган у.

Кириакунинг таъкидлашича, ОАВдан даромад олишнинг ягона йўли – рекламани сотишдир. Шунинг учун улар “портловчи” хабарлар орқали рейтингларини кўтариб олиш ҳаракатида.

"Кўпчилик ҳолларда эса хабарлар орасида ҳақиқат йўқолиб қолади", - дея хулоса қилган МРБ собиқ ходими.

Top