Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон МСК сайти хакерлар ҳужумига учради
Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси сайти парламентнинг юқори палатасига сайловлар куни киберҳужумга учради, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz сайти.
«Марказий сайлов комиссияси техник хизмати мутахассислари ҳодисани пайқашгач, ҳужумга ўз вақтида чора кўришди. Бузиб киришга уриниш ҳаракатини тўсиб қўйиш бўйича барча чоралар кўрилди», - дейилади хабарда.
Таъкиданишича, айни дамда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси сайти хавфсиз ҳолдадир.
«Маълум бўлишича, жиноятчиларнинг IP-манзили Европа давлатларидан бирида рўйхатдан ўтказилган. Маълумот тегишли давлат идораларига топширилди», - дея қўшимча қилиб ўтишди муассасада.
Мавзуга оид
18:37 / 17.11.2024
Ҳудудлардан сайланган сенаторлар эълон қилинди
15:54 / 19.08.2024
“Аралаш тизим партияларни фаоллаштиришидан умидвормиз” — МСК вакили
15:47 / 26.03.2024
Гуржистонда ҳукмрон партия МСК устидан назоратни қўлга киритди
13:17 / 20.06.2023