17:20 / 30.06.2017
16045

Андижонда қўл жанги бўйича халқаро мусобақа бошланмоқда

1 июль куни Андижонда қўл жанги бўйича чемпионлар лигаси халқаро турнири бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада ўзбекистонлик жангчилар Россия, Беларусь ва Тожикистон давлатидан келган таниқли жангчиларга қарши рингга кўтариладилар. Халқаро турнирга ташриф буюрган қўл жанги усталари орасида жаҳон, Европа чемпионатлари ғолиб ва совриндорларининг борлиги ишқибозларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Бугун 30 июнь куни Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” стадионида мусобақа олдидан вазн ўлчаш маросими бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўл жанги федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақада спортчилар олти вазн тоифасида баҳслашади.

1.  Ғиёсиддин Жамолиддинов (Ўзбекистон) – Амирхон Отахонов (Тожикистон)
2.  Сардор Содиқов (Ўзбекистон) -  Игор Чемякин (Беларусь)
3.  Жамшид Раҳмоналиев (Ўзбекистон) – Алексей Волков (Россия)
4.  Илёс Раимов (Ўзбекистон) – Александр Солдаткин (Россия)
5.  Муҳиддин Мамажонов (Ўзбекистон) – Алексей Ильенко (Россия)
6.  Жаҳонгир Жумаев (Ўзбекистон) -  Дмитрий Родак (Беларусь)

Kun.uz мухбири Элмурод Эрматов, Андижон 

Top