Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европадаги энг арзон уй-жой қайси давлатда экани маълум қилинди
Европадаги турар жой учун энг арзон нархлар Грецияда қайд этилган. Бу ҳақда Ekathimerini нашри RE/MAX Europe кўчмас мулк бўйича агентлик тадқиқотига асосан хабар берди.
Таъкидланишича, мамлакатда бир йил аввал майдони 100 квадрат метр бўлган хонадонни ўртача 92 минг еврога, хусусий уйни эса – 67 мингга сотиб олиш мумкин эди. 2015 йилдан бошлаб йирик шаҳарларда бир квадрат метр нархи 20 еврога тушиб кетди, бироқ вилоятларда айнан шунча миқдорга ошган. Агентлик мутахассислари фикрича, бу курортлардаги кўчмас мулкка қизиқиш ортиб бораётганидан далолат.
Кўчмас мулк нуқтаи назаридан энг қиммат давлатга Люксембург айланди. У ерда 100 метрлик хонадон 797 минг евро туради. Иккинчи ўринда – Швейцария (754 минг евро)
3 май куни Монакодаги турар жой кўчмас мулки дунёдаги энг қиммати экани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
11:00 / 17.06.2026
Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойларга оид қонунчилик янгиланди
09:15 / 15.06.2026