Жамият | 09:54 / 01.07.2017
13838
1 дақиқада ўқилади

Москвада жума кунги кучли ёмғир ёғингарчилик бўйича рекорд ўрнатди

Москвада жума кунги ёмғир июнь ойидаги ёғингарчилик бўйича рекорд ўрнатди, шу билан бирга, ўтган ой кузатувлар тарихидаги энг намлисига айланди.

"30 июнь кунги ёмғир иккита рекорд келтирди: у Москвадаги кузатувлар тарихида 30 июнь куни юз берган энг кучлиси ва бутун июндаги энг кучлисига айланди. 2017 йилнинг июнь ойи тарихдаги энг намли об-ҳавога эга иккинчи ой бўлди", - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, жума кунги 65 миллиметр ёмғир ёғган, ёки ойлик норманинг 84 фоизи. Жуда кучли ёмғирлар Шереметьево (60 миллиметр), Долгопрудний (58 миллиметр) ва Немчиновкада (51 миллиметр) ҳам кузатилди. 

Об-ҳаво марказидан хабар беришларича, Москвада сўнгги бор жуда кучли ёмғир 2016 йилнинг 15 август куни юз берган, ўшанда бир суткада 88 миллиметр ёғингарчилик кузатилган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид