Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимлар инсон учун хавфли қуртларнинг жадал кўпаётганидан бонг урмоқдалар
Америкалик олимлар инсон учун хавфли бўлган паразит қуртларнинг тарқалишидан хавотир билдирдилар.
PLOS One нашрининг ёзишича, Флорида штатидан бўлган мутахассислар Angiostrongylus cantonensis паразит қуртларини ўрганиб чиқишган. Бу қуртлар каламуш ўпка қуртлари деб аталади, бироқ улар нафақат каламушларда учрайди ва нафақат ўпкага, балки мияга кириб бориши ҳам мумкин.
Гавайида ушбу қуртлар билан зарарланишнинг кўплаб ҳолатлари қайд этилди. Ваҳоланки, охирги 20 йил ичида бундай зарарланиш ҳолати бор-йўғи 2 мартагина қайд қилинган. Паразит шунингдек Калифорния, Алабама, Луизиана ва Флорида штатларида учрайди.
Кўпинча бу қурт билан зарарланиш зарур термик ишловдан ўтмаган моллюскалар ёки бошқа денгиз маҳсулотларини истеъмол қилиш орқали юз беради. Шунингдек, шиллиққурт, қурбақа ва шунга ўхшаш жонзотларга тегмаслик тавсия қилинади.
Ушбу қурт билан зарарланиш аломатлари бош оғриғи, кўнгил айнаш, юз ва қўл-оёқлар фалажи бўлиши мумкин. Бундан ташқари, у комага олиб келиши мумкин. Ҳозирча бу қурт билан самарали курашиш усули мавжуд эмас.
Олимларнинг фикрича, бу хавфли паразитлар ўз яшаш муҳитини жумладан глобал исиш эвазига кенгайтирмоқда, чунки улар иссиқ иқлимда яшайди.
Мавзуга оид
14:54 / 18.01.2025
Техасда каламушлар полиция омборидаги гиёҳванд моддаларни еб қўйди
14:50 / 04.06.2024
Ўзбекистондан Россияга юборилган ўрикда қурт аниқлангани юзасидан текширув ўтказилди
16:09 / 10.01.2023
Дунёдаги «каламушга бой» шаҳарлар рейтинги тузилди
20:33 / 29.03.2022