Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Техасда каламушлар полиция омборидаги гиёҳванд моддаларни еб қўйди
Омборда жиноятчилардан мусодара қилинган 180 минг тонна марихуана сақланарди. Кемирувчилар уларнинг бир қисмини еб битиришган.
Техаснинг Ҳюстон шаҳридаги полиция ашёвий далиллари сақланадиган омборхонада каламушлар кўпайиб, гиёҳванд моддаларнинг бир қисмини еб қўйди. Бу ҳақда Chron нашри хабар бермоқда.
Омборхонада тахминан 1,2 миллион ашёвий далил сақланмоқда, шундан 180 минг тоннаси марихуана. Полиция ходимларининг айтишича, омборда 1980-1990 йилларда жиноятчилардан мусодара қилинган кокаин ва бошқа моддалар бор. Жиноятчилар аллақачон жазони ўтаб чиқишган, аммо гиёҳванд моддалар ҳали ҳам махсус хонада турибди. Хона яхши назорат қилинмайди. Ҳюстонда 2005 йилгача тўпланган далилларни йўқ қилиш тақиқланган.
Полициячилар марихуана сақланадиган бўлимда кемирувчилар кўпайиб кетганини сезмай қолган. Каламушлар узоқ вақт давомида наркотик воситалар билан озиқланиб келган. Ходимлар зараркунандалардан қутулиш учун малакали дезинфекция мутахассисларини ёллади, бироқ бу ишни амалга ошириш осон бўлмаслигини таъкидлашмоқда.
“Кемирувчилар, қўнғизлар, замбуруғлар — барча турдаги жонзотлар гиёҳванд моддаларга мойил. Кўп миқдордаги моддаларни сақлаш осон иш эмас”, — деб таъкидлади Ҳюстон суд экспертизаси маркази президенти ва ижрочи директори Питер Стаут.
Мавзуга оид
00:49
Трамп Эрон билан келишув 14 июн куни имзоланишини маълум қилди
11:20 / 13.06.2026
Jeep бир миллиондан ортиқ автомобилни қайтариб олмоқда
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
09:45 / 13.06.2026