Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик ҳарбийлар филларни жангарилардан ҳимоя қилиш учун Габонга юборилади
Габонга маҳаллий филларни контрабандачилар ва жангарилардан ҳимоя қилиш мақсадида британиялик ҳарбийлар контингенти жойлаштирилади. Бу ҳақда The Independent хабар тарқатди.
Габон ҳукумати сўрови билан Африкага йўл олган миссия таркибида турли бўлинмалар вакиллари бўлган 16 нафар жангчи бўлади. Режага кўра, улар маҳаллий ҳарбийларни тайёрлаш билан шуғулланади.
Габонлик ҳарбийлар қуроллардан фойдаланиш, тезкор амалиётлар ўтказиш ва WhatsApp ишлатишга ўргатилади.
Габон ҳукумати маълумотларига кўра, минтақадаги контарбандистлар ИШИД таъсиридаги «Боко Харам» жангарилари билан қалин алоқа ўрнатган. Улар минглаб филларн ўлдириб, уларнинг суяги савдосидан олинган маблағларни террорчилик мақсадларига йўналтиришади. 2004 йилдан 2014 йилгача муддат давомида Габондаги Минкебе миллий қўриқхонасида 25 минг фил ўлдирилган - бу мамлакатдаги жами филларнинг 80 фоизидир.
Мавзуга оид
21:02 / 27.03.2026
Ўзбекистон 4 та гол урилган ўйинда Габон устидан иродали ғалаба қозонди
22:26 / 01.01.2026
Габон ҳукумати футбол бўйича миллий жамоа фаолиятини тўхтатди
22:08 / 20.02.2025
Шри-Ланкада филларни уриб юборган поезд релсдан чиқиб кетди
20:33 / 07.11.2024