Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон 4 та гол урилган ўйинда Габон устидан иродали ғалаба қозонди
Тошкентда FIFA Series 2026 халқаро футбол турнири бошланди. 1-турда Ўзбекистон ва Габон беллашди. Элдор Шомуродов, Жаҳонгир Ўрозов ва Алишер Одилов голлари миллий жамоага иродали ғалабани келтирди.
Тошкентда FIFA Series 2026 халқаро футбол турнири бошланди. Унда Ўзбекистондан ташқари Габон, Тринидад ва Тобаго, шунингдек, Венесуэла ҳам иштирок этмоқда.
Ўзбекистон миллий жамоаси 1-турда Африка қитъаси вакили Габон билан ўйнади ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
6-дақиқадаёқ меҳмонлар Аверлант голи эвазига ҳисобни очди. Бироқ, Фабио Каннаваро шогирдлари ўйинда бурилиш ясаб, Элдор Шомуродов (14-дақиқа), Жаҳонгир Ўрозов (59) ва Алишер Одилов (90+4) голлари эвазига иродали ғалабани қўлга киритди.
IFA Series 2026
27 март, Тошкент, «Бунёдкор» стадиони
ЎЗБЕКИСТОН – ГАБОН 3:1
Голлар: Тедди Аверлант, 6 (0:1), Элдор Шомуродов, 14 (1:1), Жаҳонгир Ўрозов, 59 (2:1), Алишер Одилов, 90+4 (3:1)
Ўзбекистон: Ўткир Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов (Беҳруз Каримов 76), Рустам Ашурматов, Отабек Шукуров (Умарали Раҳмоналиев 90+2), Одил Ҳамробеков (Акмал Мозговой 76), Азиз Ғаниев (Достон Ҳамдамов 76), Остон Ўрунов (Алишер Одилов 76), Шерзод Насруллаев (Фарруҳ Сайфиев 90+2), Элдор Шомуродов (Игор Сергеев, 88), Умар Эшмуродов, Жаҳонгир Ўрозов.
Габон: Франсуа Бекале, Нзе Багнама (Ноа Лемина 82), Йоҳан Обианг, Тедди Аверлант (Эдлин Матоути 82), Уриэ Мбула, Шеви Бабика, Омфиа Мик, Давид Самбисса (Бен Кабинамбеле 46), Жереми Ойоно, Дидье Ндонг.
Огоҳлантириш: Канга (69)
Турнирнинг яна бир ўйинида Венесуэла 4:1 ҳисобида Тринидад ва Тобагони енгди.
Якуний тур ўйинлари 30 март куни ўтказилади.
- 15:00 Габон – Тринидад ва Тобаго («Пахтакор» стадиони)
- 19:00 Ўзбекистон – Венесуэла («Бунёдкор» стадиони)
FIFA Series 2026 турнирлари ўртоқлик ўйинлари ўрнини босиши назарда тутилган ва бутун дунё бўйлаб ўтказилади. Эркаклар ўртасидаги баҳсларга Ўзбекистондан ташқари, Австралия, Озарбойжон, Индонезия, Қозоғистон, Янги Зеландия, Пуэрто-Рико, Руанда мезбонлик қилади. Аёллар ўртасидаги мусобақалар Бразилия, Кот-д'Ивуар ва Таиландда бўлиб ўтади.
Турнирларда иштирок этаётган бешта эркаклар миллий жамоаси - Австралия, Кабо-Верде, Кюрасао, Янги Зеландия ва Ўзбекистон 2026 йилги жаҳон чемпионати иштирокчиси саналади.
Мавзуга оид
21:06 / 25.04.2026
2 млн доллар – ЖЧ-2026 финалига чипталар астрономик нархларда сотилмоқда
09:22 / 01.04.2026
Ўзбекистоннинг ЖЧдаги учинчи гуруҳдоши ҳам аниқ бўлди
02:23 / 31.03.2026
Ҳусанов энг яхши бўлди. Ўзбекистон – Венесуэла ўйинидан фоторепортаж
22:56 / 30.03.2026