Жаҳон | 07:47 / 03.07.2017
6938
1 дақиқада ўқилади

Машҳур олим Трампни иқлим келишувидан чиқиш қарори учун танқид қилди

Фото: AP

Британиялик физик-назариячи Стивен Хокинг АҚШ президенти Дональд Трампнинг иқлим бўйича Париж келишувидан чиқиш қарори ортга қайтариб бўлмас оқибатларга олиб келиши мумкин, деб айтди. Бу ҳақда BBC News нашри хабар бермоқда. 

"Биз глобал исиш ортга қайтариб бўлмас оқибатларга олиб келадиган бурилиш онига яқин турибмиз. Трампнинг қарори Ерни жар ёқасига олиб келиши, уни ҳарорати 250 градуслик ва сульфат кислота ёмғири ёғадиган Венерага айлантириши мумкин", деб айтди олим.

Унинг айтишича, иқлим ўзгариши ҳали олдини олиш мумкин бўлган, инсониятга хавф солаётган энг катта таҳдидлардан бири ҳисобланади.

1 июнда Трамп АҚШнинг иқлим бўйича келишувдан чиқишини эълон қилганди. 

Мавзуга оид