09:33 / 05.07.2017
7906

Теннисчи Рожер Федерер Уимблдон рекордини ўрнатди

Фото: Reuters

Швейцариялик теннисчи Рожер Федерер Уимблдон мусобақаси тарихига кирди. Теннисчи 4 июлда мусобақанинг биринчи даврасида украиналик Александр Долгополов устидан 6:3, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, машҳур спортчи Лондон кортларидаги 85-ғалабасини қўлга киритди.

Аввалги рекорд натижа 1982 йилдан бери янгиланмай келинаётганди: америкалик Жимми Коннорс 1974 йилдан 1982 йилгача бўлган давр ичида мусобақада 84 марта ғалаба қозонган.

Мусобақа 16 июлда якунланади.

Top