Ўзбекистон | 19:44 / 06.07.2017
7365
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Тожикистон бўлажак учрашувлар жадвалини муҳокама қилди

Бугун, 6 июль куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг фавқулодда ва мухтор элчиси Содиқ Имоми билан учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар беришича, учрашув чоғида икки томон муносабатларининг айрим масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Музокаралар давомида турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-Тожикистон учрашувлари жадвали ҳам муҳокама қилинган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид