14:45 / 07.07.2017
22363

“Капиталбанк” бир неча турдаги омонат турларини таклиф қилмоқда

Пулни инфляциядан асраб, уларни сақлаш ва кўпайтиришни истаганлар бунга эришиш учун бўш пул маблағларини банк омонатларига қўйишлари мумкин. Бундай омонатлар тез ва содда расмийлаштирилиши туфайли ҳам аҳоли орасида жуда оммалашган. Омонат очаётган фуқаро ўз молиявий жамғармасини сақлаш учун банкка топширади ва ўз қўйилмалари эвазига кафолатланган даромад олади. Юртимиз тижорат банклари ушбу хизматни доимий равишда модернизация қилиб, омонатчиларга пулни жойлаштириш учун оптимал шароитлар яратиб келмоқда.

Масалан, “Капиталбанк” АТБ ўз мижозларига миллий ва чет эл валютасида бир неча турдаги омонат турларини таклиф қилмоқда.

“Капиталбанк” АТБ омонатлари мижозларнинг пул маблағларини хавфсиз асраш ва кўпайтиришнинг қулай усулидир. Банкнинг «Муваффақият формуласи» номли хорижий валютадаги омонат тури мижозга фоиз олиш усулини мустақил танлаш имкониятини беради. Бунда фоиз нақд пулда ёки пластик картага ўтказиш йўли билан тўланиши мумкин.

«Шу билан бирга мижоз омонатни қўйиш учун қулай муддатни ҳам танлаши мумкин – бу 2 ой, 6 ой ва бир йилдир. Омонатни очиш учун камида 1000 АҚШ доллари миқдоридаги нақд маблағ талаб этилади. Ва шахсни тасдиқловчи ҳужжат бўлиши шарт»,– дейди “Капиталбанк” АТБ Тошкент шаҳар филиали бошқарувчисининг ўринбосари Мадина Юсупова.

«Муваффақият формуласи» омонат туридан фойдаланувчи мижоз фоизнинг бир қисмини омонат расмийлаштирилаётган куннинг ўзидаёқ сўм эквивалентида олиши ҳам мумкин. Умуман олганда эса, фоизлар омонат амал қиладиган муддат давомида чет эл валютасида тўланади.

«Мен шу банкнинг омонатчисиман. Ҳозир ҳисобимни ёпдим, чунки айрим муддатга Россияга кетяпман. Менга жуда тез хизмат кўрсатишди, кўп кутишга тўғри келмади. Бу менга жуда манзур. 10 15 дақиқа ичида ўз пулларимни олдим»,– дейди банк мижози Евгения Курбатова.

«Муваффақият формуласи» омонат турининг қизиқарли жиҳатларидан бири шуки, бу депозитни очишни истовчилар учун қўшимча тарзда талай ҳужжатлар тақдим этмасдан кредитни overdraft ​тарзида олиш хизмати кўрсатилишидир.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top