Жамият | 19:43 / 08.07.2017
9901
2 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабз шаҳрининг ободлигига аҳоли ўз ҳиссасини қўшмоқда

Поклик, тозалик ва ободлик юртга барака келтиради. Ишлар ривожига туртки беради. Бундан ташқари, тоза-озода жойлар аҳоли кайфиятига ҳам кўтаринкилик баҳш этади.

Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳридаги аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, шаҳар кўчалари, хиёбонларни ҳамда шаҳар ҳудудидаги барча корхона, ташкилот ва муассасалар, савдо комплекслари атрофларини тоза ва озода сақлаш, шаҳарнинг барча ҳудудларида санитария ҳолатини яхшилаш мақсадида шаҳар ҳокими И.Нусуров ҳафтанинг ҳар шанба кунини “Тозалик куни” деб эълон қилди.

Шунга кўра, 8 июль куни ўтказилган умумхалқ ҳашарида корхона ва ташкилот ходимлари, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди. Шаҳар кўчалари чиқиндилардан тозаланди, соҳибқирон Амир Темур томонидан қурдирилган қалъанинг эски ўрни тозаланди. Бундан ташқари, ҳар бир фуқаро ўз маҳалласини тозалаш ва болалар майдончасини тартибга келтириш ишлари билан шуғулланди. Гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларда ҳам умумхалқ ҳашари давом этди.

Сарвар Анвар ўғли
Кун.uz мухбири 

Мавзуга оид