17:50 / 11.07.2017
27330

Тоғли ҳудудларда сел келиши мумкин

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги 12-16 июль кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотлари ҳақида хабар қилди. Унга кўра, республиканинг тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел келиши хавфи мавжуд.

«Ўзгидромет» маркази маълумотига кўра, 2017 йил 12-16 июль кунлари хаво ҳарорати иссиб кетиши оқибатида республика тоғли ҳудудларда Тожикистон ва Қирғизистон ҳудудидан сел келиш хавфи мавжуд.

Нурек сув омборида сув кўпайиши ва тоғлардан эриган сувлар тушиши ҳисобига Амударё сув даражаси 400-420 смгача кўтарилиши мумкин. Бунинг натижасида қирғоқларни ва атрофдаги ҳудудларни сув босиши мумкин.

Ўзбекистон ФВВ фуқаролардан хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраган.

Top