Жаҳон | 19:20 / 14.07.2017
21365
1 дақиқада ўқилади

Мисрдаги курортда ҳужум: хорижлик сайёҳлар ўлдирилди

Фото: Reuters

Мисрнинг Қизил денгиз бўйида жойлашган Хургада курортидаги пляжлардан бирида дам олаётган сайёҳларга ҳужум амалга оширилди.

"Рейтер" агентлиги хабарига кўра, пичоқ билан қуролланган номаълум шахс ҳужуми оқибатида икки украиналик сайёҳ ҳалок бўлган.

Шунингдек, яна 6 сайёҳ жароҳатланган, уларнинг барчаси хорижликлар.

Ҳужумни амалга оширган шахс қўлга олинган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид