Янги мажмуада юзлаб объектлар — 20 минг ўринли меҳмонхона ва қатор кичикроқ меҳмонхоналар, аквапарк, спорт майдончалари, маданият марказлари, савдо ва кўнгилочар объектлар, ҳаттоки ўз аэропорти ҳам бор.
«КХДРда миллий туризм модели» деб ном олган курорт мавсумдан қатъий назар меҳмонларни 1 июлдан бошлаб қабул қила бошлайди. Мажмуа бир вақтнинг ўзида 100 минг туристни қабул қила олади. Бу ерда сузиш мавсуми июн ойининг ўрталаридан сентябр ойининг ўрталарига қадар давом этади.
Қурилиш КХДР раҳбарининг шахсий назорати остида амалга оширилган. Янги курорт мамлакатда саноатни ривожлантириш йўлидаги биринчи қадам бўлиши кўзда тутилган, дея хабар беради КМТА.



















