Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда “қорли” курорт раҳбарияти сайёҳларни йўқотмаслик учун қорни сохталаштирди
Курорт вакиллари пахта ва полимер кукунидан қор уюмларини ясаган, аммо буни ҳақиқий қор дея реклама қилган.
Фото: Baidu
Хитойда “қорли қишлоқ” номи билан танилган курорт раҳбарияти сайёҳларни йўқотмаслик учун сунъий қор ясади. Бу ҳақда South China Morning Post хабар бермоқда.
Янги йилни қишки муҳитда нишонламоқчи бўлган хитойликлар қишлоққа келганида, пахта ва полимер кукунидан ясалган сунъий қор уюмларига дуч келди. Курортдан жой брон қилиш пайтида сайёҳлар бу йил аномал илиқ туфайли қишлоқда қор ёғмагани ҳақида огоҳлантирилмаган. Аксинча ташкилотчилар ижтимоий тармоқларда қор билан қопланган ёнбағирларнинг суратларини эълон қилишган. Аслида ҳеч қандай қор уюми ҳосил бўлмаган, дарё ҳам муз билан қопланмаган.
Мажмуа вакиллари ташриф буюрувчилардан узр сўради. Улар қишки муҳитни яратишга уринганини таъкидлади, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмади — меҳмонларнинг ҳафсаласи пир бўлди.
Ижтимоий тармоқлардаги танқидлардан сўнг “қорли қишлоқ” маъмурияти мижозларга пулларини қайтаришни таклиф қилди ва дам олиш масканининг фаолиятини вақтинча тўхтатди.
Мавзуга оид
14:26
Хитойнинг чўлланишни тўхтатган модели Навоийда синаб кўрилади
10:50
Хитой Бухорода 75 млн долларлик “яшил” энергия лойиҳасини амалга оширади
18:17 / 16.03.2026
Хитой олимлари ўта юқори аниқликдаги соатни яратди
21:42 / 14.03.2026