18:07 / 17.07.2017
8721

Bali open-2017: Ўзбекистонлик дзюдочилар бешта олтин медални қўлга киритишди

Индонезиянинг Бали провинциясида 13-16 июль кунлари спортнинг дзюдо тури бўйича Bali open-2017 халқаро мусобақаси бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада қатнашган ўзбекистонлик дзюдочилар қатор медалларни қўлга киритишди. Бу ҳақда Кун.uz манбаси хабар бермоқда.

Жумладан, ўзбекистонлик 13-16 ёшли спортчи ўсмирлардан Усмонжон Юсуфжонов (36 кг.), Хумоюн Ҳайитов (41 кг.), Беҳрўз Жабборов (45 кг.) ва Нормурод Аҳмедов (+50 кг.) ўз вазн тоифаларида олтин медални қўлга киритган бўлса, Саидамир Анваров (45 кг.) иккинчи ўринни қўлга киритди.

Катталар баҳсида эса Бобур Ризаев (73кг.) биринчи ўрин, Анваржон Муқимов (90кг.) иккинчи ўрин ва Улуғбек Тўраев (81 кг.) учинчи ўрин соҳиби бўлишди

Жамоада умумий медаллар сони 8 тага етди.

Top